Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Кооператив одатда савдо шаклида пайдо бўлиб, аъзоларига ёрдам бериш ёки уларнинг муайян иқтисодий манфаатларини кафолатлашни мақсад қилиб олади. У ҳам ширкат каби юридик шахсга айланади. Шу билан у бошқа жамиятлардан фарқ қилади. Чунки бошқа жамиятлар иқтисодий манфаатлардан батамом холидир. Кооператив бошқаларнинг манфаати учун эмас, ўз аъзоларининг фойдасини кўпайтириш учун ишлайди. Бу эса унинг иқтисодий фаолияти билан аъзоларнинг иқтисодиёти ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилишини талаб қилади.


Кооператив жамият бир неча аъзолардан ташкил топади. Гоҳида еттита, гоҳида ундан оз, баъзида ундан кўп бўлиши мумкин. Лекин у фақат икки шахсдангина ташкил топмайди. У икки хил бўлади: биринчиси - таъсисий улушларга эга бўлган ширкат бўлиб, шу улушларни қўлга киритган ҳар бир одам шериклик сифатини олиши мумкин. Иккинчиси - таъсисий улулшларсиз тузилган ширкат бўлиб, йиллик шериклик бадалини тўлаш билан унга аъзо бўлинади. Бадални умумий жамият йиллик йиғинида белгилаб беради.


Кооперативда қуйидаги бешта шарт тўла топилиши лозим:
Биринчидан, кооперативга шерик бўлиш эркинлиги бўлиши керак. Хоҳлаган шахс олдин кирган аъзоларга қандай шартлар қўйилган бўлса, ўшандай шартлар билан ҳамда кооперативнинг низомлари, чекловлари, эҳтиёткорлик сифатидаги шартлари унга татбиқ этилиши билан унга аъзо бўлиши мумкин. Бу чекловлар қишлоқ аҳолисига қўлланадиган маҳаллий тусдаги чеклов бўладими, сартарошлар каби ҳунарга оид бўладими, фарқи йўқ.


Иккинчидан, кооперативчилар ҳуқуқ борасида тенг бўлишлари лозим. Уларнинг энг эътиборлиси овоз бериш ҳуқуқидир. Ҳар бир шерикка битта овоз ҳуқуқи берилади.


Учинчидан, улушларга муайян фойдани белгилаш. Айрим кооператив ширкатлар доимий ҳиссадорларга фойдалардан бериш имкони туғилганда муайян фойдани беради.


Тўртинчидан, фойдаларнинг ортиқчасини қайтармоқ. Соф фойдалар аъзоларга қайтарилади. Бунда соф фойда кооператив хизматлари ва жиҳозларидан одамларнинг фойдаланиши ёки сотиб олишидан иборат кооператив билан биргаликда ўтказган операциялари миқдорига қараб аъзоларга қайтарилади.


Бешинчидан, захира маблағ ўтказиш билан кооператив бойлигини ташкил қилишнинг лозимлиги.

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143